Перейти к содержимому
16 августа, 2026
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

OLMALIQ HAYOTI

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Основное меню
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 101 хабари
  • Таълим
  • Шеърий саҳифа
  • Янгиликлар
  • Жиноят ва жазо
  • Саломатлик
  • Биласизми?
  • Ҳикоя
БИЗ YOUTUBE да
  • Главная
  • МАЪНАВИЯТ ОҲАНГЛАРИ ЯНГРАГАН КЕЧА
  • Маданият

МАЪНАВИЯТ ОҲАНГЛАРИ ЯНГРАГАН КЕЧА

admin 13 февраля, 2026 1 minute read
photo_2026-02-06_11-58-22

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун агар юзумни эвурсам, бало манга.

Нетгайман ул рафиқ билаким, қилур басе,
Меҳр-у вафо рақибиға, жабр-у жафо манга.

Асрлар ўтса ҳам қалбимизда мангу яшаб келаётган бебаҳо маънавий меросларимизнинг дурдонаси бўлган Ғазал ва Мақом санъати ўзининг дилбарлиги, дилтортарлиги билан ажралиб туради, десак муболаға бўлмайди. Бу икки санъат асарлари бирлашиб, халқимизнинг дард-у ҳасрати, ҳисларимизнинг энг некбин жиҳатларини ўзида мужассам этади.

Жорий йилнинг 6 февраль куни Олмалиқ давлат техника институтида буюк мутафаккирлар — сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан янги тузилган Олмалиқ мақом ансамблининг илк таъсис концерт дастури бўлиб ўтди. Мазкур маънавий-маърифий тадбир мутафаккир боболаримизга ҳамда миллий мусиқа санъатининг юксак намунаси бўлган мақомни кенг тарғиб этиш, унинг авлодлар маънавиятида тутган ўрнини янада чуқурроқ англашга қаритилган.
Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эргаш Абдурайимов ўз чиқишида мақом санъатининг халқ маънавий ҳаётидаги ўрни, унинг Навоий ва Бобур ижоди билан уйғунлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Кечада шаҳар нуронийлари, жамоат фаоллари, шеърият ва мусиқа иштиёқмандлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Мақом оҳанглари гўё асрлар оша садо бериб, зални юксак маънавий руҳга тўлдирди. Ушбу чиқишлар орқали миллий мусиқа анъаналарининг бетакрор жозибаси, мақом санъатининг қалб тарбиясидаги беқиёс аҳамияти яна бир бор намоён бўлди.

  • Ушбу лойиҳани амалга ошириш устида икки йил давомида тинимсиз ишлар олиб борилди. Турли ташкилий масалалар, ижодий йўналишни белгилаш, муносиб мутахассисларни жалб этиш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилди. Ниҳоят, олти ой аввал тажрибали мутахассисларни барчаси бир жойга жамланди. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, 8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ҳамда шаҳар умумтаълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида Мақом ансамбли жамоатчилик асосида шакллантирилди. Мақом ансамбли таркибига шаҳар Маданият бўлими хонандалари, 8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби хонанда ва созандалари, умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган кўнгилли мусиқа ўқитувчилари жалб этилган.
    Режаларимиз нафақат шаҳримизда, балки вилоят ва Республика саҳналарида концерт дастурларини қўйиш ва ёшларимизга мақомни кенг тарғиб қилишдан иборат, — дейди шаҳар Маданият бўлими раҳбари Шаҳноза Норматова.
    Ансамбл томонидан ижро этилган мақом ижролари орқали Навоий ва Бобур ғазалларидаги маъно ва руҳ мусиқа оҳанглари билан уйғунлашди. Тадбир давомида мақом санъатини сақлаш, уни ёш авлодга етказиш, миллий маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир мақом санъатига бўлган эътиборни янада ошириш, унинг ҳаётбахш кучи орқали ёшлар маънавиятини бойитиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Мухлиса Раҳматуллаева.

Об авторе

admin

Administrator

Перейти на сайт Просмотреть все записи

Навигация по записям

Предыдущий ЎҚУВЧИЛАР СОНИ КЎП БЎЛГАН ШАРОИТДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Следующий: 5-МАКТАБЎҚУВЧИСИ ВАФОТИГА» ТАРБИЯВИЙ ЙИҒИЛИШ» САБАБ БЎЛДИМИ?

Связанные истории

photo_2026-05-13_15-13-53
1 minute read
  • Маданият

МУЗЕЙДА САҚЛАНАЁТГАН ТАРИХ

admin 15 мая, 2026 0
photo_2026-04-14_09-14-15
1 minute read
  • Маданият

БИЗ КИМ, МУЛКИ ТУРОН

admin 17 апреля, 2026 0
photo_2026-02-12_15-51-36 (2)
  • Маданият

МИЛЛИЙ ЎЗЛИККА ҚАЙТИШМАЪНАВИЯТДАН БОШЛАНАДИ

admin 20 февраля, 2026 0

Build a WordPress News Site Fast

Connect with Us

  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter

Trending News

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? 2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9 1
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

13 августа, 2026 0
Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади? photo_2026-08-12_12-28-42 2
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

13 августа, 2026 0
МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ photo_2026-08-11_10-39-59 3
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

13 августа, 2026 0
Ҳаётга умид 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия 4
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

13 августа, 2026 0
ШУКУҲ 858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия копия 5
  • Шеърий саҳифа

ШУКУҲ

13 августа, 2026 0

Эҳтимол, сиз ўтказиб юборгансиз

2505c8d9-f989-4dd6-84c6-0b00d7375ce9
1 minute read
  • Янгиликлар

Мустақиллик байpамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-12_12-28-42
1 minute read
  • Янгиликлар

Болани мактабга тайёрлаш қанчага тушади?

admin 13 августа, 2026 0
photo_2026-08-11_10-39-59
1 minute read
  • Суҳбат

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЁТГАН АЁЛ

admin 13 августа, 2026 0
858d59b9-e6be-438c-8c63-d13d0595e490 (1) копия
1 minute read
  • Шеърий саҳифа

Ҳаётга умид

admin 13 августа, 2026 0
  • telegram
  • Instagram
  • Facebook
  • Youtube
  • telegram+
  • Twitter
Copyright © Все права защищены. | MoreNews от AF themes.